Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИН ТУМАНИДА 20 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ НИШОНЛАНДИ

ЗОМИН ТУМАНИДА 20 НАФАР БОЛАЖОНЛАРНИНГ СУННАТ ТЎЙЛАРИ НИШОНЛАНДИ

21 март 2022 йил
342
0

 

Илдизи қадим қадимларга бориб тақаладиган анъана ва удумларга бой айём - Наврўзи олам азалдан эзгулик, ўзаро меҳр-оқибат, инсонийлик байрами сифатида нишонланади.

Шунга кўра бу йилги шарқона Янги йил арафасида Зомин туманида ҳам қатор эзгу ва хайрли тадбирлар бир бирига уланиб келмоқда.

Жумладан, 19 март куни Зомин шаҳарчасидаги "Осиё" тантаналар масканида ана шундай инсонийлик тамойилларини ўзида жамлаган хайрли тадбир бўлиб ўтди.

 "Президент эътибори - Мурувват тадбирлардан" шиори остида бўлиб ўтган тадбирда тумандаги 4 та секторлар ҳудудида мавжуд бўлган кам таъминланган, кўмакка мухтож ва боқувчисини йўқотган хамда "Аёллар дафтар", "Темир дафтар"га киритилган хонадонларнинг 20 нафар фарзандларининг суннат тўйлари нишонланди.

 Байрамона гуллар ва шарлар билан безатилган "Осиё" тўйхонасига ота-оналари иштирокида тўй болалар етиб келишди. Миллий мусиқа садолари остида туманнинг ўзига хослиги акс эттирилган миллий либосдаги эртак қаҳрамонлари иштирокида тўйхонага кузатиб кирдилар.
Ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, табаррук кексаларнинг дуосини олиш, ногиронларга, ёрдамга муҳтожлар холидан хабар олиб, уларга кўмак бериш азалий қадриятларимиздандир. Бу қадриятларимиз бугунги қутлуғ байрам арафасида янгича мазмун билан бойимоқда.

 
Тадбирда туман сектор раҳбарлари сўз олиб, барчани ўлкамизга кириб келаётган Наврўзи олам билан ҳамда тўйлари нишонланаётган тўй болаларнинг ота-оналарини тўй билан қутлади. Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилаларга ҳар томонлама кўмак бериш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. Суннат тўйи нишонланаётган 20 нафар хатна тўйи бўлаётган жажжи болажонларга туман ҳокимлиги совғаси велосипедлар, тўй чопончалари кийдирилди ҳамда совға-саломлар улашилди. Кекса, нуроний отахонларимиз эл-юртга тинчлик-хотиржамлик, тўй болаларга эса бахт-саодат тилаб дуога қўл очдилар.
Тадбирда туман маданият маркази фольклор жамоалари ва санъаткорлари меҳр-оқибатни, Ватанни, гўзал баҳорни, Наврўзи оламни мадҳ этувчи қўшиқ, рақслари билан барчанинг қалбига хуш кайфият бахш этди.

 

Таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари тўй иштирокчиларининг қалбига завқ-шавқ бағишлади. Тўйда иштирок этганлар юзида замонага шукроналик ҳисси барқ урди. Тўй болаларнинг ота-оналари ушбу тадбирни ташкиллаштирган туман ҳокимлигига, ҳомийларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.


Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar