Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Судлар томонидан электрон танлов ғолиби ва ер участкаси соҳиби бўлган фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди

Судлар томонидан электрон танлов ғолиби ва ер участкаси соҳиби бўлган фуқаролар билан учрашувлар ўтказилди

24 март 2022 йил
440
0

Сўнги йилларда давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, уларнинг моддий фаровонлигини таъминлашга, аҳолининг ижтимоий мухофазасини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2022 йилда пахта ва ғалладан бўшаган 80 минг гектардан зиёд ер майдонлари аҳолига ажратиб берилди. Ушбу ер майдонлари деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга ижара асосида очиқ электрон танлов асосида ажратиб берилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан очиқ электрон танлов ғолиби бўлган фуқароларга ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, бу борадаги қонунчиликда белгиланган нормаларни улар эътиборига етказиш мақсадида “ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланма” ишлаб чиқилган.   Жорий йилнинг 18-19 март кунлари жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судлари раислари ва суд ходимлари томонидан Зомин туманида истиқомат қилувчи электрон онлайн танловда ғолиби бўлган 53 нафар ер участкаси эгалари билан учрашувлар ташкил этилди. Ташкил этилган учрашувларда суд раислари ва суд ходимлари томонидан электрон онлайн танлов ғолиби ва ер участкаси соҳиби бўлган фуқароларга ердан оқилона ва самарали фойдаланиш, бу борадаги қонунчиликда белгиланган нормаларни, ушбу нормаларни бузганлик учун жавобгарлик, ердан самарали фойдаланиш тартиб-тамоиллари ҳақида тушунтиришлар берилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича методик қўлланма” лар электрон танлов ғолибларига топширилди. 

  

Зомин туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar