ЗОМИН ТУМАНИДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXXV СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот ва муассасалар рахбарлари, туман фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Сессияда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида биринчи масала юзасидан Туман ҳокими ўринбосари Б.Жонтурсуновнинг ахбороти тингланди.
Туманда эхтиёжманд оилаларни қўллаб қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалардаги мехнатга лаёқатли фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида, Туман заҳирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шахарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун “E-IJRO AUKSION” савдо майдонига жойлаштириш учун ишлаб чиқилган “Архитектура режалаштириш топшириғи” учун маблағ ажратиш тўғрисида, Туман ободонлаштириш бошқамасига маблағ ажратиш тўғрисида, Зомин туманида 2022 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатни тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқулов,
Туман ҳокими ўринбосари Х.Яхшибоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 16 февраль куни «Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида» кенгайтирилган тарзда ўтказилган видоселектор йиғилишининг 15-сонли баёнида берилган топшириқларнинг ижроси тўғрисида ахбороти тингланди ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Зомин туман ҳокими ўринбосари Б.Жонтурсунов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов, туман ҳокими ўринбосари Х.Яхшибоевларнинг ҳисоботлари тингланди ва Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати