Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда 100 нафардан ортиқ фуқаро 1,5 ой давомида гулчилик бўйича малака оширади

Зоминда 100 нафардан ортиқ фуқаро 1,5 ой давомида гулчилик бўйича малака оширади

28 март 2022 йил
389
0

Гул етиштириш ҳам эстетика, ҳам даромадли бизнес ҳисобланади. Айни пайтда дунё мамлакатлари орасида Россия ва Нидерландия гул экспорти бўйича етакчи ҳисобланади. Мазкур соҳа ушбу давлатларда юксак технологиялар асосида самарали бизнес эканлигини кўрсатмоқда. Ўтган йили Президентнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилган эди. Унга кўра Андижон, Наманган ва Жиззах вилоятларида бир қатор туманлар гул етиштиришга ихтисослашиши кўрсатиб ўтилган.

Республикада гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, шу жумладан, гул етиштиришда аҳоли билан кооперация муносабатларини йўлга қўйиш, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларига илмий ишланмаларни жорий этишда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсад қилинган.

Ҳозирда Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманларини, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманларини ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманларини гулчиликка ихтисослаштирилаяпти. Бу ерларда тажриба тариқасида гулчилик кластерлари ташкил қилиниши белгиланган.

Бугун Зомин тумани маркази ва “Пешағор” маҳалласи ҳудудида “Гул етиштирувчилар уюшмаси”нинг ўқув марказлари очилди. Ушбу марказнинг очилишида туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари, сектор раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олгналар гулчилик фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 30 йилга ижарага берилиши, бундан ташқари «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга гул етиштириш бўйича агротехник тадбирларни ўргатиш мақсадида «Гулчилик ўқув полигон"лари ташкил этилганлиги айтиб ўтилди.

Мазкур ўқув марказининг тантанали очилиш маросимидан сўнг ўқув марказида яратилган шароитлар билан жамоачилик вакиллари таништирилдилар. Айни пайтда 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар ва ёшлар мазкур ўқув марказида бир ярим ой давомида туркиядан ташриф буюрган малакали олимлар томонидан ўқитилади. Ҳафтанинг 2 кунида назарий ва 1 кун амалий машғулотлар ўтказилади. Амалий машғулот шу ҳудудда ташкил этилган гул етиштириш полигонида бўлиб ўтади. Келгусида ушбу курсларни тамомлаганлар билан вилоят гул етиштирувчилар уюшмаси ўртасида шартнома тузилади ва етиштирилган гуллар учун харидорлар топишда кўмаклашилади.


Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar