МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ САЙЛОВЛАРИ ЯҚИН
Маълумки, ЎРҚ-499 сонли "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига биноан, Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) Фуқаролар йиғини томонидан, Фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йил муддатга сайланади.
Навбатдаги сайловлар эса, туманимизда шу йилнинг май ойида бўлиб ўтиши белгиланган.
Унда ушбу йил 39 та фуқаролар йиғини раислиги учун сайловлар бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан Зомин тумани ҳокими ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорлари билан ишчи гурух таркиби шакллантирилди.
Ишчи гурух аъзолари жойларда бўлиб, сайловларга тайёргарлик жараёнини ўрганмоқдалар.
Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсиялар берилиб, сайловларнинг очиқлик, шаффофлик ва юқори савияда ўтказилиши бўйича аниқ таклифлар билдирилмоқда.
Ишчи гурух аъзолари - Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М. Ғоибназаров ҳамда "Шарқ тонги" газетаси таҳририяти бош муҳаррири Х. Сидиковлар шу муносабат билан тумандаги Култепа, Ём, Туркман қишлоқларида бўлишди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати