Бугун Зомин туманида "Биз ким-мулки Турон Амири Туркистонмиз" мавзусида адабий-мусиқий тадбир ташкил этилди
Зомин туман Ахборот-кутубхона маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жиззах минтақавий ўқув маркази билан ҳамкорликда Амир Темур таваллудининг 686-йиллигига бағишлаб "Биз ким-мулки Турон Амири Туркистонмиз" мавзусида адабий-мусиқий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни Миллий гвардия ўқув маркази ўринбосари Рустам Иномов очиб берди ва Зомин туман ахборот-кутубхона маркази ҳодими Н.Бобомуродова Амир Темур ҳаётида эришган ютуғлари, қилган бунёдкорлик ишлари ҳақида сўзлаб берди. Даштобод шаҳар "Янги авлод" НМТ ташкилоти болалари иштирокида ҳамда Зомин туман "Баркамол авлод болалар маркази" ўқувчи қизлари томонидан куй қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)