Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА "ЭНГ ЯХШИ ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ ТАРҒИБОТЧИ" ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ЗОМИНДА "ЭНГ ЯХШИ ИЖОДИЙ-МАДАНИЙ ТАРҒИБОТЧИ" ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

13 апрель 2022 йил
312
0

Маълумки, ўтган йилнинг апрель-май ойларидан бошлаб шахсан мамлакатимиз Президентининг таклиф ва ташаббуслари билан умумтаълим мактабларида ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи лавозими жорий этилган эди.

Мазкур лавозимга биринчи навбатда жойлардаги ижодкорлар, ёзувчи ва шоирлар, журналистларни жалб этиш ва шу орқали мактабларда ижодий мухитни шакллантириш, қобилиятли, истеъдодли, ижодга мойил ёшларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш вазифаси юклатилган.

Ўтаётган ўқув йили давомида тумандаги 71 та умумтаълим мактабларига тайинланган тарғиботчилар бугун қайсидир маънода бир йиллик фаолиятлари юзасидан синов-имтихон топширдилар.

Яъни, Республика маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар Ижодий уюшмаси ҳамкорлигида бўлиб ўтадиган "Йилнинг энг яхши ижодий маданий ишлар бўйича тарғиботчиси" Республика кўрик танловининг биринчи-туман босқичида иштирок этишди.

Кўрик-танловда белгиланган низом асосида 8 та мезонларга кўра тарғиботчилар фаолияти ўрганилди. Унда тумандаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган энг фаол 38 нафар тарғиботчилар ўзаро беллашди.

 

 

 

Тарғиботчиларнинг тайёргарлигини Халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокимлигининг "Шарқ тонги" газетаси бош муҳаррири, шоир Эхсон мирзо,  Зомин туман Халқ таълими бўлими  шўъба раҳбари Омонжон Бердибеков, она тили ва адабиёт фанлари ўқитувчиси, шоир Абдувохид Абдурасулов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ғанишер Сайдуллаев лар бахолаб бордилар.

Якунда "Энг шижоатли тарғиботчи" номинацияси бўйича 72-умумтаълим мактаби тарғиботчиси Нигора Жабборова, "Энг фаол тарғиботчи" номинацияси бўйича 67-мактаб тарғиботчиси Сирожиддин Каримов, "Ижодкор тарғиботчи" номинацияси бўйича 40-мактаб тарғиботчиси Манзура Норбоевалар ғолиб деб топилдилар.

 

 


Шунингдек, 32-мактаб тарғиботчиси Бекзод Келдибеков 2-даражали диплом билан тақдирланган бўлса, 48-мактаб тарғиботчиси Улуғбек Хожимуродов ва 20-мактаб тарғиботчиси Севара Алимовалар 1-даражали дипломга эга чиқиб, танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

 

 

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар - Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar