Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманидаги 7-сонли МТТда “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди

Зомин туманидаги 7-сонли МТТда “Очиқ эшиклар” куни бўлиб ўтди

14 апрель 2022 йил
219
0

Бугун Зомин тумани Мактабгача таълим бўлимига қарашли 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ташкил этилди.

 

“Очиқ эшиклар” куни муносабати билан эрта тонгдан болажонлар боғча тарбиячилари томонидан ўзгача, эртак қахрамонлари образида кутиб олишди.

Шундан сўнг, болажонлар эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришиб, “Очиқ эшиклар” тадбирига тайёргарлик кўришди.

Тадбирда туман МТБ  мудири Н.Охунова, Бахт МФЙ раиси  Ш.Амалова, БАХТ маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Ф.Бўронов ҳамда боғча тарбияланувчиларининг ота-оналари иштирок этишди.

Боғчага ташриф давомида ота-оналар болажонларнинг эрталабки нонушта ва тушлик таомномаси, кундалик машғулотлари, дарс жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

 Тадбир сўнгида маъмурият томонидан болажонлар учун тшкилотда яратилган шароитлар ҳамда бу борадаги таклифлар юзасидан ота-оналардан анкета саволлари олинди.

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar