Зоминда Маданият ва санъат ходимлари куни нишонланди
Бугун Зомиyда 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Нафақат, ҳар бир хонадонга, балки, ҳар бир кўнгилга маданий руҳият олиб кирувчи соҳа вакиллари бугун Зомин шаҳридаги 12-сонли Мусиқа ва санъат мактабида жамланди. Тадбирда ҳокимлик вакиллари томонидан туман ҳокимининг табриги соҳа вкилларига етказилди ва туманда маданият ва санъат соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилган ютуқлар, бу борада соҳа вакилларининг муносиб ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидланди.
Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа ходимлари фидокорона хизматлари учун туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:
30 март 2022, Среда
ЗОМИНДАГИ БОҒЧАЛАР ЎРТАСИДА "ҲАРАКАТЛИ ИННОВАЦИОН ЎЙИНЧОҚЛАР" ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Изоҳлар (0)