Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Китобхонлик ҳафталигига” старт берилди

Зоминда “Китобхонлик ҳафталигига” старт берилди

18 апрель 2022 йил
269
0

Зомин туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14-декабрдаги “2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги-2022” бўлиб ўтади.

Бугун туман Ёшлар маркази фаоллар залида бу йилги Китобхонлик ҳафталигини очилиш маъросими бўлиб ўтди

Ижодий учрашув шаклида ташкил этилган маросимда тумандаги эркин ижодкорлар, китобсевар ўқувчилар, маънавият-маърифат тарғиботчилари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар руҳиятида китобхонликка меҳр уйғотиш, бу орқали уларнинг маънавий-маърифий дунёсини бойитиш зарурлиги, таъкидлаб ўтилди.

Албатта, китобхонликни кенг тарғиб этишда бугунги кун китобхони талабларига жавоб берадиган китобларни юксак сифат билан чоп этиш, нашриётлар ва ижодкорлар фаолиятига кўмаклашиш, болаларга мўлжалланган адабиётларни чоп этишни қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор билан ёндошиш зарурлиги масъуллар томонидан қайд этилди.

 

 

Тадбир ёшларнинг тумандаги маҳаллий ижодкорлар Абдусаттор Содиқов ҳамда Эҳсон Мирзо билан “Аждодлар меъроси буюк хазина” мавзуидаги ижодий учрашувига уланиб кетди.

 

 

 Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar