"ЭНГ ФАОЛ КИТОБХОН МАҲАЛЛА" ТАНЛОВИ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ
Бугун "Китобхонлик ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар давом эттирилиб, бир қатор маънавий-маърифий, адабий кечалар, давра суҳбатлари ташкил этилди.
Жумладан, туман Ахборот кутубхона маркази ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Зомин туман жамоат саломатлиги техникуми ҳамкорликда "Энг яхши китобхон махалла" танловини ўтказдилар.
Танловда Тиббиёт техникуми ходимлари ва Ахборот кутубхона маркази мутасаддилари хакам сифатида барча қатнашчиларни холисона баҳолаб бордилар.
Таништирув, савол-жавоб, мантиқий саволлар, бошқотирма ечиш ва Эркин мавзу каби бири биридан қизиқ 5 та шарт асосида беллашган билимдонлар ўзларининг бор билим ва махоратини намойиш қилишди.
-Барча иштирокчилар ҳам ғолибликка муносиб, -дейди хакамлар хайъати раиси, Зомин ахборот кутубхона маркази директори Наргиза Анварова.- Аммо нисбатан бахолар қўйилиб, биринчи, иккинчи, учинчи ўрин сохибларини аниқлаш, уларга китоблар, дипломи топшириб, рағбатлантириш орқали, қатнашчиларнинг шу каби тадбирларни қизиқишларини янада оширишни ният қилганмиз. Насиб этса, ҳафта давомида ўнлаб тадбирлар етказиб, улардаги фаол иштирокчиларни тақдирлаб борамиз.
Мазкур тадбир якунида Бешкуби қишлоқ фуқаролар йиғини худудидаги Ахтихона маҳалласи аъзоси Шавкатжон Шомуродов биринчи, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини вакиласи Наргиза Товбоева иккинчи, Қайирма маҳалласи аъзоси Наргиза Султонова учинчи ўринларни банд этдилар.
Ғолиб ва совриндорлар тадбир ташкилотчилар томонидан тақдирланди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати