Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » АДАБИЁТ, МАДАНИЯТ, МАЪНАВИЯТ НАМОЯНДАЛАРИ ЗОМИНДА

АДАБИЁТ, МАДАНИЯТ, МАЪНАВИЯТ НАМОЯНДАЛАРИ ЗОМИНДА

21 апрель 2022 йил
290
0

Хабарингиз бор, бутун диёримиз бўйлаб “Китобсевар миллат” шиори остида II Республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида 18 -23 апрель кунлари бир қатор маънавий-маърифий, адабий, маданий тадбирлар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мазкур ҳафталик мобайнида бугун Зоминдаги “Ёшлар маркази”нинг муҳташам залида катта маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда бир қатор маданият, маърифат, санъат намояндалари зоминлик ёшлар билан, зиёлилар билан учрашдилар. Зомин тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Республика маънавичят ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Зомин Ахборот кутубхона маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур адабий кечада 300 нафардан ортиқ китобсеварлар иштирок этди.

 

 


Тадбирнинг азиз меҳмонлари сифатида сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, профессор Нурииймон Абулҳасан, Ўзбекистон Ёзувчилари ижодий уюшмаси аъзоси, халқ таълими аълочиси, бир қатор асарлар муаллифи Обиддин Маҳмуд, Ўзбекистон халқ артисти, севимли санъаткоримиз Гавҳар Зокирова, Ўзбекистон Ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси, шоира Озода Бекназарова, Халқ депутатлари Олмазор тумани Кенгаши депутати, “Комил инсон миллат келажаги” гуруҳи аъзоси, Тошкент шаҳри, Олмазор туманидаги 326-мактаб директори Нигора Мирзаевалар тумандошларимиз, туманимиз меҳмонлари билан дилдан суҳбат қурдилар.

 

Давра суҳбати ва интерфаол услубда ташкил этилган тадбирда Обиддин Маҳмуднинг “Фарзанднома” китоби асосидаги ижтимоий видеороликлар, китоб воқеалари асосида суратга олинган қисқа метражли фильмлар намойиши барчада катта қизиқиш уйғотди.

 

Чинакам миллатпарвар, халқпарвар жадидларимиз, оташин шоирлар Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Беҳбудий, Абдулла Авлоний каби адабиётимизнинг забардаст вакиллари сиймосини саҳнада гавдалантириб, тадбирга яна ҳам кўтаринкилик бахш этган  “Комил инсон миллат келажаги” гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ёшлар етакчиси Дтлшод Жуманазаров ва гуруҳ аъзоларининг саҳна кўринишлари барча  йиғилганларнинг олқишларига сазовор бўлди.

 

 

-Мазкур тадбир туманимиз аҳлига яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити учун жуда муносиб туҳфа бўлди, - дейди Зомин Ахборот кутубхорна маркази директори Наргиза Анварова.-Зотан, кечада профессор Нурииймон Абулҳасан домланинг, Обиддин Махмуднинг Ислом ақидаларига, фарзанд тарбиясида дин ва миллатимиз менталитетига ҳос бўлган аҳлоқ нормаларига бағишланган маърузалари нафақат эстетик завқ бағишлаши билан, шунингдек, ҳар бир инсонни чуқур ўйга толдириши, мушоҳадага ундаши билан ҳам ёдда қолди.

Дарҳақиқат, кечага йиғилган бир қатор мактаблариннг маънавий-маэрифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчилар, туман мактабблари ва техникумларида тахсил олаётган ижодкор, китобсевар ёшлар ушбу тадбирдан катта таасуротлар билан ортга қайтдилар.

 

Ҳафталик давомидаги тадбирлар давом этмоқда.

Зомин туман ҳокимлиги

ахборот хизмати

 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar