Зоминда фаоллар иштирокида 2 та жиноят иши муҳокама этилди
Куни кеча Зомин тумани 60-сонли умумтаълим мактаби фаоллар залида Зомин шаҳрида содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман ҳокими А.Абдуғаниев, туман прокурори И.Алиқулов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Тўйчиев ҳудуд маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва фаоллари иштирок этди.
Маълум бўлишича, Зомин тумани Ширин ҚФЙ Қизилсой қишлоғи яшовчи фуқаро Х.Ғ. Зомин тумани Ҳалқобод маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Н.нинг ишончига кириб, унга Зомин автосалонидан “Кобольт” русумли автомашина олиб беришни ваъда қилган ҳолда 46 млн. сўм пул маблағини олган.
Шунингдек, фуқаро Х.Ғ. 2019 йил апрель ойидан 2020 йил июль ойига қадар Зомин тумани Халқабод МФЙда яшовчи фуқаро А.Н.дан ҳам Зомин автосалондан “Кобольт” русумли автомашина олиб бераман деб, 105 млн. сўм ўзганинг пулларини ўзлаштирган.
Амалга оширган фирибгарлик ҳолатлари бу билан ниҳояланмаган. 2020 йил фуқаро Х.Ғ. Зомин тумани Ғаллакор ҚФЙда яшовчи фуқаро О.Т.нинг ишончига кириб ўзи раҳбарлигидаги “Бозорбой Тоғаевич” фермер хўжалиги ер майдонидан ҳар бир гектарини 1 млн. 200 минг сўмдан 4 гектар майдонни ўзаро келишув асосида сотиб юбориб.
Сотиб олинган ер майдонига фуқаро О.Т. томонида арпа маҳсулоти экилиб, парваришланган. Лекин, ҳосил йиғиш вақтида фуқаро Х.Ғ. томонидан арпа экини йиғиштирилиб ўз шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.
Фуқаро Х.Ғ. томонида жабрланган фуқаролар бугунги кунга қадар ваъда қилинган на транспорт воситаси ва на ўз пулларини қайтариб олишмаган. Шундан сўнг, жабрланувчилар томонидан ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилиниб ҳолат бўйича расмий мурожаат этилган.
2022 йил 13 апрел куни Ғ.Хга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилган. Йиғилиш давомида, туманда содир этилган яна бир салбий ҳолат бўйича муҳокама бўлиб ўтди. Маълум бўлишича, Зомин тумани Оби-ҳаёт қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Ж.Ш. ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб 2022 йил 2 март куни номаълум шахслар ўзига тегишли бўлган банк пластик картасидан 1 млн. 990 минг сўм, 2022 йил 3 март куни 545 минг сўм маблағни ечиб олганлигини маълум қилиб, ўғриларни топишда ва пулларини қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ўғирлик жиноятини 2001 йил Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган Т.С. “PAYMO” тизими орқали содир қилганлиги аниқланди.
Тергов давомида фуқаро Т.С.нинг хонадони текширилганда учта – “Note 10 lite”, “Redmi note 7” ва “Redmi 9 T” русумли телефон аппарати ҳамда 2 дона пластик карта ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 13 апрель куни Т.С. нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Муҳокама йиғилишида сўзга чиққанлар содир этилган бу жиноятларни юзага келтирган сабаб ва омиллар атрофлича таҳлил этилди. Бундай салбий ҳолатлар қайта такрорланмаслиги учун маҳалланинг масъул мутасаддилари огоҳлик ва ҳушёрликни ошириши лозимлиги, фуқаролар ўз шахсий карта рақамларини бегона кимсаларга ёки ошкор этмаслиги, интернет тармоқларида реклама қилинаётган осон пул топиш воситаларига ишонмасликка чақирилди.
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндошган соҳа вакиллари қаттиқ огоҳлантирилди.
Зомин туман ҳокимлиги
ахборот хизмати