Зоминлик ёшлар Форишдаги талофат кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун боришди
Хабарингиз бор, Фориш туманида кузатилган кучли ёғингарчиликлар туфайли сел оқимлари юзага келди ва оқибатда айрим аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, экин майдонлари зарарланди.
Бугун Зомин тумани ташаббускор ёшларидан иборат гуруҳ талофат кўрган ҳудудни тозалаш ва тиклаш, жабр кўрган инсонларга ёрдам бериш мақсадида Фориш туманига боришди.
Ушбу хайирли ишга туман маҳаллаларининг кўплаб фаол ёшлари, ёшлар етакчилари ўз ҳиссаларини қўшди.
Халқимиз азал-азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бунга "Сардоба" сув омборида юзага келган кўнгилсизлик шароитда ҳам гувоҳ бўлганмиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Муҳокамага қўшилинг
Изоҳлар (0)