Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади

Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади

29 апрель 2022 йил
334
0

Президентимизнинг жорий йил 27 апрелдаги “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманлари ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида 8 нафар штат бирлигидан иборат бўлган Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ва ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади. 

Шунингдек, қарорда қайд этилишича, ихтисослаштирилган прокуратура табиатни муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экалогик ҳолатини янада яхшилаш  ҳамда экотуризмни ривожлантириш муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифаларни бажаради. 

Ихтисослаштирилган прокуратурага экотуризмни ривожлантириш муаммолари билан ишлаш тажрибасига эга юқори малакали кадрлар жалб этилади. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar