Зомин туманида умумхалқ ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда
Зомин туманида “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан байрамона кайфиятда ўтказилмоқда.
Эрта тонгдан маҳаллалар ҳудуди, кўча ва хиёбонлар, ташкилот, корхона ва муассасалар, кўп қаватли уй-жойлар атрофида бошланган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари кўтаринки руҳда олиб борилмоқда. Буюк аждодларимизнинг хоки мангу қўним топган муқаддас қадамжолар, маҳаллалардаги қабристонлар тартибга келтирилиб, бўш турган ерларга турли дарахт ва гул кўчатлари экилмоқда. Мавжудларига шакл берилиб, оқланмоқда.
– Азалдан улуғ айёмлар, тўйлар олдидан маҳалла, уй-жой ва кўча-куйни ободонлаштириб, тартибга келтиришни миллатимизга хос юксак фазилат, теварак-атрофни озода, обод ва саранжом сақлашни буюк қадрият, деб биламиз, – дейди Зомин тумани касб-ҳунар мактаби директори Зафар Болтаев.
– Бундай ноёб фазилат ва қадриятларимизни аҳиллик, баҳамжиҳатлик билан уюштирган ҳашарларимизда ҳам кенг намоён этишга интиламиз.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати