Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Фуқаролар ташаббуси амалга ошмоқда

Фуқаролар ташаббуси амалга ошмоқда

30 апрель 2022 йил
318
0

O`zbekiston Respublikasi "Ochiq Budget" Portali

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан жорий йил 1 февралдан 22 февралга қадар openbudget.uz веб сайти орқали мавжуд маҳаллий муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 270 та таклифлар билдирилди. 23 февралдан 4 мартга қадар ушбу таклифларнинг барчаси модерациядан ўтказилиб натижада 131 та ташаббус овоз бериш учун қабул қилинди. 139 ташаббус турли хил сабабларга кўра рад этилди. 5 мартдан 1 апрелга қадар 131 та ташаббус овоз бериш жараёнида иштирок этди. Якунда 7 та ташаббус ғолиб деб топилди. Булар:

  1. Зомин тумани Чорвадор ҚФЙ Култепа қишлоғини газлаштириш - 3581 та овоз тўплаган
  2. Зомин тумани Истиқлол ҚФЙ Чапарашли қишлоғи ички кўчаларини асфальт қилиш – 3549 та овоз тўплаган
  3. Зомин тумани Истиқлол ҚФЙ Жарқишлоқ қишлоғи 55-мактабга олиб борувчи ички кўчаларини асфальт қилиш – 2264 та овоз тўплаган
  4. Зомин тумани Ш.Рашидов МФЙ Наврўз кўчасини асфальт қилиш – 2094 та овоз тўплаган
  5. Гулшан ҚФЙ Гулшан қишлоғи Бегойим ва Мироншох кўчаларини асфальт қилиш – 1745 та овоз тўплаган
  6. Зомин тумани Халқобод МФЙ Бўстонлиқ кўчасини асфальт қилиш – 1348 та овоз тўплаган
  7. Зомин тумани Бешкуби ҚФЙ Увол қишлоғи ички кўчаларини асфальт қилиш – 1283 та овоз тўплаган

openbudget.uz веб сайти орқали ғолиб деб аниқланган юқоридаги таклифлар Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2022 йил 27 апрелдаги VI-36-53-3-48-K/22-сонли қарорига асосан ғолиб деб топилди. Мазкур таклифларга шахсий ғазна хисоб рақамларини очиш, молиялаштириш ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш белгиланди.

Юқоридаги 7 та таклифнинг амалга оширишнинг аниқланган қиймати 6002,4 млн. сўмни ташкил этади. Жамғармада хозирги кунда 6168,4 млн. сўм маблағ мавжуд. Ғолиб таклифларни амалга ошириш учун барчасига хисоб рақамлар очилган ва маблағлар молиялаштириб берилган. Ҳозирги кунда йўлларни жорий таъмирлаш учун ғолиб бўлган таклифларга лойиха смета ишларини ишлаб чиқиш ва пудратчини танлов асосида танлаб олиш жараёни кетмоқда. Йўлларни жорий таъмирлаш ишлари учун буюртмачи ташкилот Зомин туман ободонлаштириш бошқармаси этиб белгиланган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar