Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУХТОЖ ЮРТДОШЛАРИМИЗГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ЗОМИНДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУХТОЖ ЮРТДОШЛАРИМИЗГА НОГИРОНЛИК АРАВАЧАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

01 май 2022 йил
263
0

Бу йилги Ийд Рамазон ҳайити арафасида ҳам ўзгалар парваришига мухтож, кўнгли ярим, ногирон юртдошларимизга ғамхўрлик кўрсатиш, чинакам инсонпарварлик ва мехр-оқибат тамойилларини асосланган қадриятларимизни давом эттириш мақсадида қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

 Жумладан, бугун туман ҳокими, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н. Омонова бошчилигидаги бир гурух туман фаоллари тумандаги 5 нафар ногиронлиги бор, ижтимоий ҳимояга мухтож онахонлар хонадонида бўлиб, уларни Рамазон хайити билан муборакбод этдилар. Онахонларга ногиронлик аравачаси, байрам совғаларини тантанали равишда топширдилар. 

Дархақиқат, саховат ва эзгу амаллар ойи - Рамазон ойи давомида шу каби эзгу, хайрли, савобли ишлар кўплаб амалга оширилиши. "Темир дафтар", "Аёллар дафтар"да турувчи, кўп болали, кам таъминланган, ижтимоий химояга, ўзгалар парваришига мухтож юртдошларимиз, ёлғиз кексалар холидан хабар олиниб, клара ижтимоий кўмак кўрсатилди.

  Бугунги хайрли ишлар ҳам ана шу тадбирларнинг мантиқий давомидир.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar