Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази фаолият бошлади

Зоминда кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази фаолият бошлади

06 май 2022 йил
578
0

Саломатлик – инсоннинг бирламчи ва асосий эҳтиёжи, истаги. Шу боисдан сўнги йилларда давлатимиз раҳбари ушбу масалага алоҳида эътибор қаратиб, соҳани изчил ривожлантириб келмоқда. Президентимиз ҳудудларга сафари чоғида ҳам ҳар доим тиббиёт масканларига боради, шифокорлар билан суҳбатлашиб, аҳоли саломатлигини сўрайди. Учрашувлар давомида давлатимиз раҳбари бугун одамларни ҳаётдан рози қилишнинг энг муҳим шарти ва мезони – сифатли тиббий хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ эканлигини кўп марта таъкидлаганлар. Бунинг нечоғлик ҳақиқат эканлигини бугун ҳаётнинг ўзи барчамизга кўрсатиб турибди.

Зомин туманида ҳам тиббиёт соҳасига алоҳида эътибор билан қаралиб, сўнги вақтларда бир қанча самарали ишлар амалга ошириб келинаяпти. Жумладан, бугун туманимизда Кўп тармоқли болалар тиббиёт марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигидан, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасидан бир қатор мутасаддилар иштирок этдилар. Тантанани Зомин тумани ҳокими биринчи ўринбосари З.Омонқулов очиб, янги фаолият бошлаётган марказнинг очилиши билан барчани қутлади. Шунингдек, туман ҳокими ўз нутқида мазкур марказ нафақат Зомин тумани, балки, қўшни туманлар аҳолиси учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга маскан ҳисобланишини,  бу янги мажмуа, энг замонавий тиббий технологиялар, яратилган шинам имкониятлар самараси ўлароқ, ташриф буюрувчи беморлар учун умид ва нажот қўрғони бўлиб, уларнинг дардларига дармон бўлишда алоҳида ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

150 қатнов, 50 та ўринга эга замонавий шарт-шароитларни ўзида мужассам этган мажмуа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ» ва “Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 8 миллиард 347 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилди.

Бу каби хайрли ишларга яқин йиллардан буён туманимизда ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинаяпти.

Жумладан, ўтган 2021 йилда 2 миллиард 350 миллион сўм маблағ эвазига Туман тиббиёт бирлашма таркибида Тез тиббий ёрдам бўлими биноси, 11 миллиард сўмга 40 ўринли Перинатал маркази ҳамда 1 миллиард 500 миллион сўмлик МОРГ ва Даштобод шаҳар шифохонасининг 60 ўринли бош даволаш бинолари янги замонавий лойиҳалар асосида қуриб битказилди.

Шунингдек, чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам сифатли тиббий хизматга эга бўлиши учун, туман маҳаллий бюджети ҳисобидан Қорамозор, Пешоғор, Дуоба, Истиқлол маҳаллаларида бирламчи тиббиёт масканлари фаолияти қайта тикланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан туманда “Тиббий бригада”лар фаолияти йўлга қўйилди.

Ушбу Бригадаларга жами 28 нафар шифокор, 217 нафар ўрта тиббиёт ходимлари бириктирилди. Бригадалар ишини самарали ташкил этиш мақсадида соҳа мутахассислари планшет, тарози, глюкомер, тонометр, термометр каби 10 турдаги 800 дан ортиқ зарурий воситалар билан таъминланди.

Бундан ташқари, ўтган йил давомида ҳамда жорий йилнинг бугунги кунига қадар туман ҳудудида вилоят ҳамда республикадан ташриф буюрган малакали шифокорлар, мутахассислар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳа раҳбарлари томонидан 22 марта сайёр қабуллар, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Ўтказилган тиббий кўрик ва қабуллар натижасида фуқароларга туман тиббиёт бирлашмасига 117 та, вилоят шифохоналарига 226 та ва Республика шифохоналарига 15 та бепул стационар ётиб даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Туғма юрак нуқсони (юрак пароги) касаллиги бор 16 ёшгача бўлган 69 нафар нафар болалар аниқланиб, уларнинг41 нафари Республика ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида, 28 нафари Самарқанд тиббиёт институти томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, тасдиқланган график асосида операция қилинмоқда.

Дарҳақиқат, жамият ривожи учун, юрт равнақи учун бирламчи асос бўлган  аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, ҳар битта замонда энг устувор вазифа саналган. Шунга кўра, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган улкан ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ амалга оширилаётган ишлар ҳам аввало инсон саломатлигини сақлашга қаратилган. Бунга бугун туманимизда фаолият бошлаган марказ яна бир мисол бўла олади.

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar