Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ ЗОМИНДАГИ БИР ҚАТОР МУАССАСАЛАРДА БЎЛДИ

ОЛИЙ МАЖЛИС ДЕПУТАТИ ЗОМИНДАГИ БИР ҚАТОР МУАССАСАЛАРДА БЎЛДИ

06 май 2022 йил
395
0

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Муқаддас Ўрозалиева навбатдаги ташриф билан Зоминда бўлди. Олий Мажлис депутати бу галги ташрифи давомида “Оби-ҳаёт” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги 9-ДМТТда бўлиб, бу ерда тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Янги очилган ушбу тарбия муассасаси 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, 4 та асосий гуруҳлар фаолият юритмоқда. Кичкинтойларга 6 нафар малакали тарбиячилар таълим-тарбия бериб келишаяпти.

Кези келганда айтиб ўтиш лозимки, мазкур ДМТТ фаолият бошлаши билан фуқаролар йиғинидаги Қарапчи қишлоғи аёлларига анчагина қулайликлар туғилди. Олис ва чекка ҳудудларда ҳам шу каби муассасаларнинг очилиши билан қишлоқ аёллари турмушини яхшилаш, уларнинг ўз устларида ишлашлари, фойдали меҳнат ва таълим олиш билан шуғулланишлари, касб ва ҳунар ўрганишлари учун шароит яратиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган ишлар ўзининг самарасини бериб келмоқда. Туманимизда мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг Давлат ва нодавлат, хусусий шерикликдаги МТТларга қамров даражасининг йилдан йилга ошиб бораётгани ҳам ана шу ислоҳотлар натижасидир.

-Муассасамизда ҳозирча 1 нафар жисмоний тарбия йўриқчиси, бир нафар мусиқа раҳбари фаолият юритмоқда, - дейди мухбиримиз билан суҳбатда 9-ДМТТ мудираси Лобар Шерматова. – Насиб қилса, яқин келажакда ҳам гуруҳлар сонини ошириш, ҳам қўшимча тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш каби лойиҳалар устида изланаяпмиз. Бунинг учун муассасада барча шароитлар етарли. Малакали, ўз касбига фидоий бўлган кадрларни муассасага жалб этиб, маҳалла болажонларига яна ҳам сифатли таълим-тарбия бериш – бош мақсадимиз.

Муқаддас Ўктамовна мазкур муассаса фаолияти, шарт шароитлар, яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди. Унга халқ депутатлари Жиззах вилояти депутати Г. Абдулхакимова, халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши котибият мудири М. Ғоибназаров, депутатнинг Зомин тумани бўйича йўриқчиси З. Алимов ва туман ҳокимлигининг тегишли мутахассислари ҳамроҳлик қилдилар.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати туман марказидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биносига ташриф буюрди.

Бу ерда депутат маҳалла раиси, фаоллари ва оқсоқоллар билан учрашиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар, ҳусусан, маҳалла қўмитаси томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишди. Бўлажак сайловларга тайёргарлик ишлари билан қизиқиб, бир қанча фойдали тавсиялар бериб ўтди.

Депутат ташрифи эртага ҳам давом этиб, 3-сектор ҳудудида жойлашган яна бир қатор муассасаларга бориши кутилмоқда.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar