Аҳолини рўйхатга олишнинг мамлакат турмуш даражасини ўрганишдаги ўрни, нима учун ахолини рўйxатга олиш аҳоли турмуш даражасини ўрганишда жуда мухим?
Аҳолини рўйxатга олиш ижтимоий-иктисодий сиёсатни ишлаб чикиш - аҳоли фаровонлигини оширишга ёрдам берадиган қарорлар қабул қилишга имкон беради. Бундан ташқари миллиардлаб давлат пулларини адолатли тақсимлашда, аҳоли ҳақидаги долзарб маълумотлар талаб килинади. Аҳолини рўйxатга олиш давлат маблағларини адолатли тақсимлашда ёрдам беради бунда таълим дастурларини, соғликни сақлаш тизимини, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини ва автомобил йўлларини қуриш каби аҳоли турмуш даражасини юксалтирадиган тадбирлар, ҳудуддаги аҳоли сонига қараб молиялаштирилади. Умуман олганда, аҳолини рўйxатга олиш бизнинг мамлакатимиз кандай ўзгараётганини кузатишга ёрдам беради.
Аҳолини рўйxатга олиш маълумотлари нафақат, қарор қабул қилувчилар, статистика тизими ва қонун чиқарувчи давлат органлари учун, балки тадқиқот ва маркетинг компаниялари, ҳусусий сектор ва сиёсий партиялар учун ҳам қимматли маълумот манбай бўлиб ҳисобланади.
Рўйxатга олиш, олимлар айтганидек, ҳисоботларда мавжуд бўлмаган маълумотларни олиш ёки унинг маълумотларини текшириш учун маҳсус ташкил этилган статистик кузатув тури ҳисобланади. Одатда, аҳолини рўйҳатга олиш бир қатор ҳусусиятлар бўйича статистик кузатув объектининг сони, таркиби ва ҳолати тўғрисида маълумот олиш учун мунтазам равишда амалга оширилади.