Зомин туманида 19 май куни Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бўлиб ўтадиган манзиллар
Зомин туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 19 май кунида бошланaди
Жорий йилнинг 19 май куни қуйидаги:
- “Халқобод ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 60-сон умумтаълим мактаби биносида. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Гулшан” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 40-сон умумтаълим мактаби биносида. “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Ҳ. Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 25-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғинида соат 10-00 да Маржона тантанатлар мажмуаси биноси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Нурликент” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 15-00 54-сон умумтаълим мактаби биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
- “Фаравон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 10-00 да 61-сон умумтаълим мактаби биноси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар
“Халқабод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Куддусов Уктам Валиевичнинг таржимаи ҳоли
Куддусов Уктам Валиевич 1980 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги техник механик.
Оилали, 1 нафар фарзанди бор. 2000 йил Жиззах Олий ҳарбий авиатсия билим юрти ни тамомлаган. 2000 йилдан 2022 йиллар оралиғида Ҳарбий сохада хизмат қилган.
2022 йилдан буён хусусий тадбиркор фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.
“Халқабод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ўразалиев Фарҳод Ўктамовичнинг таржимаи ҳоли
Ўразалиев Фарҳод Ўктамович 1976 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис иқтисодчи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1998 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлар институтини тамомлаган. 1998 йилдан 2020 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда ҳисобчи, бош мутаҳассис, раис лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик Партияси Зомин туман кенгаши ижрочи котиби лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Халқабод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Айбашева Зумрад
Ташмурадовнанинг таржимаи ҳоли
Айбашева Зумрад Ташмурадовна 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги математика ўқитувчиси.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1984 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 1984 йилдан 2018 йиллар оралиғида турли ташкилот ва корхоналарда иқтисодчи, хисобчи, иш юритувчи котиба лавозимларида меҳнат қилган. 2018 йилдан 2021 йилгача Зомин тумани, Дуоба қишлоқ фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган
2021 йилдан буён Пенсияда.
“Гулшан” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Базарбаев Дилшод Эшмуродовичнинг таржимаи ҳоли
Базарбаев Дилшод Эшмуродович 1985 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги транспорт воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2007 йил Жиззах политехника институтини тамомлаган. 2003 йилдан 2019 йиллар оралиғида харбий хизматда ва Зарбдор тумани “Зарбдор авто устоз” масъулияти чекланган жамияти ўқитувчиси лавозимида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Хусусий тадбиркорлик билан шуғиланиб келмоқда.
“Гулшан” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Бозоров Ўткир Лапасовичнинг таржимаи ҳоли
Бозоров Ўткир Лапасович 1977 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги ўқитувчи, иқтисодчи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2010 йил Жиззах давлат педагогика институтини, 2007 йил Тошкент давлат иктисодиёт университетини тамомлаган. 1995 йилдан 2021 йиллар оралиғида Зомин тумани 40-умумтаълим мактабида ўқитувчи ва директор ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
2021 йилдан буён Зомин тумани 40-умумтаълим мактаб ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда
“Гулшан” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Хаджаев Бекзод Ибодуллаевичнинг таржимаи ҳоли
Хаджаев Бекзод Ибодуллаевич 1987 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – тугалланмаган олий, мутахассислиги инглиз тили.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1984 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган. 2011 йилдан 2018 йиллар оралиғида Зарбдор хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи ўқитувчи лавозимларида меҳнат қилган.
2018 йилдан буён Зомин тумани 26-умумтаълим мактаби ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“ Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Шодиев Шароф Сайдивалиевичнинг таржимаи ҳоли
Шодиев Шароф Сайдивалиевич 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Ўрта-махсус, мутахассислиги қишлоқ хўжалиги.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 2004 йил Зомин туман Майиший хизмат ва қишлоқ хўжалиги коллежини тамомлаган. 2004 йилдан 2022 йиллар оралиғида махалла ва қишлоқ фуқаро йиғинларида масул котиб, харбий иш юритувчи лавозимларда меҳнат қилган.
2022 йилдан буён - Зомин тумани “Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“ Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Бийтўраев Жасур Эркиновичнинг таржимаи ҳоли
Бойтураев Жасур Эркинович 1989 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги иктисодчи.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2015 йил Зомин туман Майиший хизмат ва қишлоқ хўжалиги коллежини тамомлаган. 2015 йилдан 2019 йиллар оралиғида ўқитувчи, ёшлар етакчиси лавозимларда меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин тумани 24 умумтаълим мактабда ўқитувчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Фаровон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига Жуманазаров Фарҳод Жиянбоевич таржимаи ҳоли
Жуманазаров Фарҳод Жиянбоевич 1989 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги инглиз тили.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 2008 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 2001 йилдан 2002 йиллар оралиғида Зарбдор туманида 16 таянч мактабида инглиз тили фани укитувчиси лавозимида меҳнат қилган.
2002 йилдан буён Зомин тумани 12 умумтаълим мактабида ўкитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“ Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Қўлдошев Мамаюсуф Аяқуловичнинг таржимаи ҳоли
Жуманазаров Фарҳод Жиянбоевич 1960 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги муҳандис-механик.
Оилали, 5 нафар фарзанди бор. 1982 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. 1982 йилдан 2016 йиллар оралиғида турли корхона ва ташкилотларда устахона мудири, бош муҳандис, хўжалик раҳбари, фермер хўжалиги бошлиғи лавозимларда меҳнат қилган.
2016 йилдан буён - Зомин тумани, “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“ Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Хўжанов Саидрахмон Муродовичнинг таржимаи ҳоли
Хўжанов Саидрахмон Муродович 1959 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги умумий техника фанлар ўқитувчиси
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 1983 йил Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. 1983 йилдан 2020 йиллар оралиғида турли мактаб ва кась-ҳунар билимюртларида ўқитувчи лавозимларда меҳнат қилган.
2020 йилдан буён - Зомин тумани “Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғни раисининг ободонлаштириш,томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари.
“ Дуоба” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Абдуллаева Шириной Имаровнанинг таржимаи ҳоли
Абдуллаева Шириной Имаровна 1984 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги инглиз тили.
Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2006 йил Гулистон давлат университети тамомлаган. 2001 йилдан 2019 йиллар оралиғида турли мактаб ва коллежларда ўқитувчи лавозимлида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён - Зомин тумани 8-умумий ўрта таълим мактабида инглиз тили фани ўқитувчи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“Х.Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Сафаров Шоимқул Таниқулович нинг таржимаи ҳоли
Сафаров Шоимқул Таниқулович 1962 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги мухандис-ўқитувчи.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1984 йил . Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институтини тамомлаган. 1984 йилдан 2022 йиллар оралиғида Даштобод транспорт коллежида ишлаб чиқариш устаси, ёшлар иттифоқи котиби ҳамда Зомин тумани 25-мактабда физика фани ўқитувчиси лавозимларида меҳнат қилган.
2022 йилдан буён Пенсияда.
“Х.Олимжон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Шокиров Холмурод Сувонбердиевичнинг таржимаи ҳоли
Шокиров Холмурод Сувонбердиевич 1967 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги муҳандис-механик.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1984 йил . Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган. 1986 йилдан 2019 йиллар оралиғида хар-ҳил ташкилот ва корхоналарда омбор мудири, ДМ-1 канали бошлиғи хамда Дашдобод транспорт коллежида ўқитувчи лавозимларида меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Хусусий тадбиркорлик билан шуғилланиб келмоқда
“Нурликент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Алимов Одилбек Босимовичнинг таржимаи ҳоли
Алимов Одилбек Босимович 1977 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Ўрта-махсус, мутахассислиги иқтисодчи.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1998. Янгиер қурилиш-иқтисод коллежини тамомлаган. 2001 йилдан 2019 йиллар оралиғида Зарбдор пахта тозалаш корхонаси соқчилар бўлими соқчиси “Нурликент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимларда меҳнат қилган.
2019 йилдан буён Зомин тумани “Нурликент” махалла фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“ Нурликент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод Ирисбоев Рустам Журабаевичнинг таржимаи ҳоли
Ирисбоев Рустам Журабаевич 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги муҳандис-механик, мактаб амалиётчи психологи.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1986 йил Тошкент автомобиль йўллари институти, Жиззах давлат педагогика институти қайта тайёрлов курсини тамомлаган. 1986 йилдан 2018 йиллар оралиғида бўлинма инспектори, 2-умумтаълим мактаби директор ўринбосари, писихологи лавозимларда меҳнат қилган.
2018 йилдан буён Зомин тумани 54-умумтаълим мактаби амалиётчи психологи лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
“ Нурликент” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига Ходжабеков Юнус Хайитбоевич таржимаи ҳоли
Ходжабеков Юнус Хайитбоевич 1961 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – Олий, мутахассислиги йўл ҳаракатини ташкил қилиш.
Оилали, 4 нафар фарзанди бор. 1983 йил Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган. 1983 йилдан 2005 йиллар оралиғида “Жиззах чўл қурилиш” трести механиги, Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси катта инспектори лавозимларидада меҳнат қилган.
2005 - Пенсияда.