Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » ЗОМИНДА ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ЗОМИНДА ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

07 июнь 2022 йил
254
0

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон, 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонлари қабул қили нган бўлиб, мазкур Фармонлар ижросини таъминлаш, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2022-йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида “Беш ташаббус олимпиадаси”ни ўтказиш бўйича берган топшириғига мувофиқ, уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидори ва истеъдоди бор ёшларни селексия қилиш орқали профессонал спорт жамоаларига жалб этилиши ҳамда бу борадаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022-йил 4-май кунги 103-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида, тасдиқланган Низом талаблари асосида бир қатор спорт тадбирлари ўтказилиши белгиланган.

 

 

Шу муносабат билан бугун Зомин туманининг 3-сектор ҳудудидаги “Бахт”, Х.Олимжон, “Ўзбекистон”, “Нурафшон”, “Бунёдкор”, Улуғбек, Беруний, “Пахтакор”, “Чилонзор” ва “Гулистон” маҳаллаларида яшовчи уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди.

 

 

Қизғин курашларга бой тарзда бўлиб ўтган мазкур беллашувларда ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра,  “Бахт” маҳалласининг “Истиқлол” жамоаси 1-ўринни, “Нурафшон”лик волейболчи ёшларнинг “Ёш авлод” жамоаси 2-ўринни, Беруний маҳалласи “Бургутлар”и  3-ўринни эгаллади.

 

 

 

 

Тадбир якунида, Зомин туман ИИОФМБ бошлиғи Ф. Тўйчиев ва мусобақа ташкилотчилари ғолиб жамоаларни диплом ва эсталик совғалари  билан тақдирлади ҳамда туман Маданият бўлими томонидан иштирокчиларга концерт дастури намойиш этилди. Шу каби тадбирлар спортнинг бошқа жамоавий турлари бўйича ҳам давом эттирилиши белгиланган

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar