Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

18 июнь 2022 йил
226
0

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Уни туман ҳокимининг қурулиш бўйича ўринбосари Т. Усмонқулов олиб борди.

Қабулга ташриф буюрганлар асосан имтиёзли кредит олиш, соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, турар жой таъмири, доимий иш ўринлари билан бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, кадастр ҳужжатлари, газ, сув ва электр энергиясидан қарздорлик, алимент ундириш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирок этишди.

Унда мурожаат қилувчилар томонидан берилган оғзаки ва ёзма аризалар ўрганилиб, тегишли равишда тушунтиришлар берилди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар тақсимланди.

 

Қайд этиш лозимки, ҳар бир қабул мобайнида келиб тушган ариза ва мурожаатлар синчковлик билан ўрганилади. Ҳеч битта мурожаат эътибордан четда қолмайди. Жамиятдаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг  бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши назоратга олинади.

 

 

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar