Зоминда “Ёшлар куни” муносиб тарзда нишонланди
Бутун республикамизда бўлгани каби, жорий йилнинг 25 июнь куни туманимизда ҳам Ёшлар куни муносбати билан “Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестиваль эрта тонгдан спортсевар ёшларнинг югуриш марафони билан старт олиб, 1000 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Марафон бахсларидаёқ ўғил-қизларнинг шижоати баралла намоён бўлди.
Шундан сўнг, фестиваль доирасида туманнинг Марказий сайилгоҳида Кураш, Тош кўтариш, Стол тенниси, Аримрестлинг, Шахмат-шашка спорт турлари ва Заковат интеллектуал ўйини, “Энг яхши ошпаз” каби йўналишларда мусобақалар бўлиб ўтди.
Бундан ташқари, байрам дастури доирасида бешта муҳим ташаббус бўйича кўргазмалар, бадиий чиқишлар, концерт дастурлари намойиш этилиб, ёшлар байрами ҳақиқий умумхалқ байрамига айланиб кетти.