Зомин ёшлари иштирокидаги бугунги тадбирлар
Бугун 13-сонли умумтаълим мактабида 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан мактабнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида ҳарбий спорт мусобақалар бўлиб ўтди. Мусобақаларда 25 нафар ўқувчи иштирок этди.
Шунингдек, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида волейбол, мини футбол мусобақалари ташкил этилди.
15-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида эса, Бешта муҳим ташаббус доирасида дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида шахмат-шашка мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада синфлар кесимида 20 нафар ўқувчи иштирок этди.
Бундан ташқари, бугун “Ватанпарварлик” ойлиги доирасида Болалар мусиқа ва санъат мактабида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, халқ таълими бўлими вакиллари, Миллий гвардиянинг Зомин туманидаги обьектларни қўриқлаш бўйича масъул ходимлари ҳамда ёшлар иштирокида “Мардлар қўриқлайди ватанни” шиори остида уюшмаган ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати