Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Ташаббусингизни реал вақт режимида кузатиб боринг

Ташаббусингизни реал вақт режимида кузатиб боринг

07 июль 2022 йил
262
0

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан жорий йил openbudget.uz веб сайти орқали энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган ташаббусларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳамда жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида таклифларни молиялаштириш учун очилган ғазна ҳисобварақлар ахборот порталига бириктирилди ва фойдаланувчиларга ажратилган маблағлар ва уларнинг сарфланиши юзасидан реал вақт шароитида маълумотлар билан танишиб бориш имконияти яратилди.

Бунинг учун сиз openbudget.uz веб сайти орқали ғолиб бўлган ташаббусингизга кирасиз ва энг қуйи қисмида “Лойиҳани амалга ошириш хронологияси”ни топасиз

Юқорида келтирилган хронологияларнинг ҳар бирига қилинган ишлар юзасидан файллар ва маълумотлар бириктирилган. Сиз ушбу файллар ёки маълумотларни юклаб олиб, кўришингиз мумкин бўлади.

  1. “Лойиҳа тури”ни танласангиз: бажарилаётган лойиҳа қайси турга таллуқли эканлиги кўрсатилади. Қурилиш-таъмирлаш ёки товар сотиб олишга мансублиги белгиланган.
  2. “Кенгаш қарори ва манзилли рўйхат”ни танласангиз: бажарилаётган лойиҳани бажариш юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори ҳамда лойиҳанинг манзилли рўйхати жойлаштириб қўйилган бўлиб, сиз ушбу маълумотларни MICROSOFT PDF шаклида юклаб олишингиз мумкин.
  3. “Хисобрақам очиш ҳамда буюртмачи” қисмида: лойиҳага очилган хисоб рақам ҳамда лойиҳани буюртмачисининг реквизитлари кўрсатилган.
  4. “Маблағни хисобрақамга ўтказиш” қисмида: таклифни молиялаштиришга ажратилган маблағ, ишлатилган ва хисобрақамда қолган маблағлар акс эттирилган.
  5. “Лойиҳачини аниқлаш учун эълон” қисмида: лойиҳачини аниқлаш учун берилган эълон ҳамда ЛОТ рақами акс этади.
  6. “Лойиҳа смета хужжатлари” қисмида: лойиҳа учун ишлаб чиқилган смета хужжатларини MICROSOFT PDF шаклида юклаб олишингиз мумкин.
  7. “Пудратчини корхонани аниқлаш бўйича эълон” қисмида: лойиҳани бажарадиган пудратчи корхонани аниқлаш учун берилган эълон ҳамда ЛОТ рақами акс этади.
  8. “Энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид комиссияси протокoли” қисмида: буюртмачининг пудратчини аниқлаш учун энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид комиссияси протокoлининг нусхаси жойлаштирилади.
  9. “Шартномалар ва пул ўтказмалари” қисмида: буюртмачи билан пудратчи ўртасида ишларни бажариш (товарлар сотиб олиш) бўйича тузилган шартноманинг ва пул ўтказмаларининг маълумотлари жойланади.

Хурматли фуқаро! Сиз ғолиб бўлган ташаббусингизни бажарилиш хронологиясини кўриб, ўзингизга керак бўлган маълумотларни реал вақт режимида кузатиб боринг.

 

Зомин туман молия бўлими

ҳодими, модератор

Диёр Юлдашев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar