Зомин тумани 1-сектор раҳбари аҳоли билан учрашди
Куни кеча Зомин тумани ҳокимлигида Зомин тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Абдуғаниев сектор ҳудудидаги маҳалла аҳолиси билан учрашди.
Учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчилари, тегишли туман ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Дастлаб сўз олган туман ҳокими учрашувни ташкил этишдан асосий кўзланган мақсад бир неча бор қайта мурожаат йўллаган фуқароларнинг муамоларини атрофлича ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш бўйича амалий чораларни кўришдан иборат эканлигини таъкидлаб ўтди.
- Жумладан, 2022 йилнинг шу даврига қадар Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерациясига жами 161 та мурожаатлар йўлланган бўлиб, шулардан 78 таси 1-сектор ҳудудидаги аҳолига тегишли, деди туман туман ҳокими.
Шундан сўнг, туман ҳокими фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиб уларнинг мурожаатларини тинглади.
Қабул давомида 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди. Қатъий муддатлар белгиланиб, кўрилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан тавсиялар айтиб ўтилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати