Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Қишлоқ хўжалиги қонунчилиги мазмун-моҳияти

Қишлоқ хўжалиги қонунчилиги мазмун-моҳияти

26 июль 2022 йил
244
0

Қишлоқ хўжалиги, мелиоратив ва йўл қурилиш техникалари ҳолатини назорат қилишни тубдан такомиллаштиришга оид қонунчиликнинг мазмун-моҳияти юзасидан.

 

Қишлоқ хўжалиги, техниканинг ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш, Инспеция ходимлари зиммасига қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларини холати, уларни эксплутация қилиш самарадорлиги ва сифати сервис хамда таъминлаш хизматлари бўйича назорат қилиш вазифалари юклатилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги №-325-сонли қарорига асосан 2021 йил охиригача барча юридик ташилотлар, корхоналар, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахслар мулкчилик шаклидан қатий назар қишлоқ хўжалик техникаларни рўйхатдан ўтказиб, янги типдаги техник паспортлар ва давлат рақам белгилари олишлари ҳамда уларни техник кўрикдан ўтказилиши лозимлиги, агар давлат рўйхатидан ўз вақтида ўказилмаса, техника эгаларига нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жаримага солинишига сабаб бўлади

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари хамда ўзиюрар машиналарнинг рўйхатдан ўтқазилганлиги хақида вақтинчалик гувохномани бериш учун энг кам ойлик иш хақининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Рўйхатдан ўтказилганлиги хақида берилган вақтинчалик гувохноманинг муддатини узайтириш учун энг кам ойлик иш хақининг 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Яроқсиз холга келган, шикастланган ёки ўғирланган техник паспорт ўрнига дубликат бериш учун энг кам ойлик иш хақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Йўқолган техник паспорт ўрнига дубликатини бериш учун энг кам ойлик иш хақининг 1 баробари миқдорида йиғим ундирилади;

Йўқолган вақтинчалик гувохнома ўрнига дубликатини бериш учун энг кам ойлик иш хақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Пластик шаклдаги техник паспорт жорий этилгунига қадар энг кам ойлик иш хақининг техник паспорт учун 20 фоизи, йўқотилганининг ўрнига дубликат бериш учун 50 фоиз, яроқсизини алмаштириш учун 20 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

 

А.Б.Номозов

                                    Инспекциянинг Зомин туман

Бўлими катта инспектори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar