Зомин тумани Пешағор МФЙда 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори И.Эргашходжаевнинг сайёр қабули ўтказилди
Бугун Зомин тумани Пешағор МФЙда 2-сектор раҳбари, вилоят прокурори И.Эргашходжаевнинг сайёр қабули ўтказилди.
Сайёр қабул аввалида, вилоят прокурори тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли маҳаллаларнинг ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашиб, фаолиятларини янада жадаллаштириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Қабулда фуқаролардан турли хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Аксарият мурожаатлар жойида қаноатлантирилган бўлса, қолгани назоратга олинди.
Шунингдек, қабул давомида фуқароларга кредит, субсидия ажратиш борасида сертификатлар топширилди, тикув машиналари ва микротўлқинли печь ҳамда талабаларга контракт тўловларини тўлаб бериш юзасидан масалалар кўриб чиқилди. Ногиронлиги бор фуқароларга аравачалар, эшитиш мосламалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар топширилди.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати