Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда ҳарбий қисмда сайёр тиббий кўрик ва концерт дастури ташкил этилди

Зоминда ҳарбий қисмда сайёр тиббий кўрик ва концерт дастури ташкил этилди

30 июль 2022 йил
243
0

Бир неча кун олдин, Жиззах вилояти ҳокимининг 2022 йил 29 январдаги 24-3-0-F/22-сонли ҳамда туман ҳокимининг 2022 йил 28 февралдаги 32-3-48-F/22-сонли фармойишлар ижросини таъминлаш, шунингдек, Юртимиз чегаралари дахлсизлигини таъминлашда мардонавор хизмат қилиб келаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари соғлигини мунтазам текшириб бориш, уларнинг маданий хордиқ чиқаришларига қулай шароитлар яратиш мақсадида Зомин тумани чегара олди ҳудудида жойлашган Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда сайёр тиббий қабул ва концерт дастури ташкил этилди.

 

 

 

 

 

Дастлаб, ҳарбий қисмда туман Кенгаши котибияти мудири М.Ғойибназаров, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Э.Хазратқулов ҳарбий хизматчилар билан учрашиб, уларга бугунги кунда амала оширилаётган ижобий ўзгаришлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзоларига яратилган шароитлар хусусида тўхталиб ўтишди.

 

 

Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан сайёр тиббий кўрик, туман маданият бўлими томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar