Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари 4-сектор босқичи ўз нихоясига етди

Зоминда кўпкураш ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари 4-сектор босқичи ўз нихоясига етди

06 май 2022 йил
338
0

 

Бугун Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Давлат раҳбарининг  ёшларга доир Фармон-қарорлари ижросини таьминлаш мақсадида “Миллий армия ёшлар нигоҳида” шиори остида Зомин тумани чегара олди маҳаллаларида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик, миллий аньана ва қадриятларимизга хурмат  руҳида тарбиялаш, маьнавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни  вояга етказиш каби мақсадлар кўзланган “Кўпкураш”  ҳарбий-ватанпарварлик  мусобақасининг туман 4 – сектор босқичи бўлиб ўтди.

 Мазкур мусобақада Туркман маҳалласининг “Қалқонлар”, 8-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Бургутлар” жамоаси Чорвадор маҳалласининг “Лочинлар”, Дуоба маҳалласининг “Ватанпарварлар”  жамоалари  ўзаро беллашдилар.

 Мусобақада жамоалар “Буюк саркардаларимиз тарихидан” тезкор савол-жавоб, “Калашников” автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш,“street workout” усулларини бажариш, эстафета югуриш, камондан ўқ отиш шартлари доирасида беллашдилар.

 Муросасиз ўтган баҳсларда шохсупанинг энг юқори поғонасини Дуоба маҳалласининг “Ватанпарварлар” жамоаси, 2-ўринни  11-сонли мактаб битирувчи ёшлари “Бургутлар” жамоаси, 3-ўринни Туркман маҳалласининг “Қалқонлар” жамоаси қўлга киритди.

  1 ўринни қўлга киритган Дуоба маҳалласининг “Ватанпарварлар” жамоаси туман босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar