Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори асосида аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказилди

Зоминда “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори асосида аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказилди

01 август 2022 йил
336
0

Жиззах вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят судлари томонидан 2022 йил 5 июль куни “Аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, амалдаги ва янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка тушунтириш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш мақсадида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида вилоятдаги барча судьяларни ўзлари фаолият кўрсатаётган туман (шаҳар)лар ҳудудидаги маҳаллаларга доимий бириктириш, уларда мавжуд ҳуқуқий муаммоларни ўрганиш ва тизимли ҳал этиш юзасидан сайёр учрашувлар, очиқ мулоқотлар режа-жадвал” Дастури ишлаб чиқилган.

 

Мазкур дастур ижроси юзасидан Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан жорий йилнинг июль ойи давомида Зомин туманидаги “Туркман”, “Ғаллакор”, “Тўрттом”, “Гулшан”, “Нурликент”, “Гулистон”, “Чилонзор”, “Юксалиш”, “Нурафшон”, “Чорвадор” ҳамда Янгиобод туманидаги “Совот” ва “Ҳавотоғ” маҳалла (қишлоқ) фуқаролар йиғинларида аҳоли вакиллари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” ғояси асосида мамлакатимизда янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларини кенг жамоатчиликка етказиш, аҳолининг ҳуқуқий онги маданиятини ошириш, аҳолини суд ҳуқуқ масаласини қийнаб келаётган муаммолар ва уларни ечишга қаратилган сайёр учрашувлар ўтказилди. Ушбу учрашувлар давомида Зомин туманидаги “Аёллар дафтари”га киритилган 81 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдамлар кўрсатиб ўтилди.

 

Шомурод Бегматов

Зомин туманлараро иқтисодий

судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar