Зоминда сел ёпиб қўйган булоқлар кўзи очилди
Давлат солиқ бошқармаси ва туман солиқ инспекцияси томонидан 2000 га яқин аҳолининг муаммосини ҳал қилди.
Гап шундаки, Зомин туманидаги Жалоир маҳалласи аҳолиси 30 йилдан буён тоғдаги булоқлардан йиғилган ичимлик сувидан фойдаланиб келади. Жорий йилги сел ва тошқинлар натижасида ушбу булоқларнинг кўзлари ёпилиб қолган эди. Натижада маҳалла аҳолиси фойдаланиб келаётган сув оқими ҳам тўхтаб қолди. Ёзнинг жазирама кунларида ушбу муаммо яна ҳам долзарб масалага айланди.
Ўтган ойда туман 4-сектори раҳбари Ғанишер Худойқулов ушбу мурожаат асосида жойида ўрганиш ўтказди. Қўшни Зарбдор туманидан махсус транспорт жалб этилиб, булоқларнинг лой ва сел оқиндилари босиб қолган қисмлари тозаланди. Ичимлик суви қувурларидан илгаригидек юқори босимда аҳоли хонадонларига сув келтирилишига эришилди.
Яқинда Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида ушбу қишлоқ учун янги ичимлик суви тармоғи ҳам тортилиши режалаштирилган.