Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда меҳмон уйлар сони ошмоқда

Зоминда меҳмон уйлар сони ошмоқда

17 август 2022 йил
322
0

Бугун мамлакатимиз бўйлаб туризмни ривожлантириш, соҳада ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Шу туфайли туризм миллий иқтисодиётимизнинг асосий бўғинига айлана бошлади.

Бу борадаги ишларни жадаллаштириш, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини оширишда жойлаштириш воситаларининг ўрни муҳим ҳисобланади.

Ҳозирда Зомин туманидаги жойлаштириш воситалари сони 2 мингтага яқин бўлса, уларнинг асосий қисмини меҳмон уйлари тизими ташкил этади.

 

Куни кеча туманимиздаги оилавий меҳмон уйлари сони 140 тага, ўринлар сони 1232 тага етди. Гап шундаки, туризм соҳасида тадбиркорлар фаолиятини янада кўпайтириш мақсадида Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан Зомин тумани Дуоба МФЙ да 3 та янги оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиб махсус рухсатномалар ўз эгаларига топширилди. Қўшимча равишда 6 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar