Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг журналистлари Зоминда бўлишди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг журналистлари Зоминда бўлишди

18 август 2022 йил
174
0

Куни кеча мамлакатимиз бўйлаб саёҳати ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Россия, Белоруссия, Покистон, Қозоғистонлик журналистлардан иборат гуруҳи Зомин туманида бўлишди.

Дастлаб, хорижий давлат журналисталари тумандаги “Келажак касблар мактаби”да бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, ташкил этилган касб-ҳунар ва ўқув курслари, туман марказидаги “Хотира майдони”, “Нуронийлар маскани”да бўлиб, ушбу мажмуалар фаолияти билан яқиндан танишди.

 

 

 

Бундан ташқари, ташриф давомида ижодий гуруҳ “Маърифатли” жоме масжидига борди, туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Меҳмонлар мазкур ижодий саёҳатлари давомида Зоминнинг хушманзара табиати ва тоғ манзараларидан баҳраманд бўлишди, миллий урф-одатлар, миллий таомлар тайёрланиш жараёнларини бевосита кузатишди.

 

 Зомин тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar