Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда “Темир дафтар”да турувчи оилаларга 48 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Зоминда “Темир дафтар”да турувчи оилаларга 48 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

30 август 2022 йил
248
0

Азалдан юртимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя ва ўзгалар парваришига муҳтож оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб келинади.

Мана шундай хайирли ишлардан бири бугун Зомин туманида амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллик байрами муносабати билан “Темир дафтар”да турувчи 91 та оилага 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

 

 

– Туманда “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилалар сони 2 минг 865 тани ташкил этиб, ушбу оилаларда 13 минг аъзолар истиқомат қилади. Бугунги кунга қадар ушбу оилаларга ҳудуддаги ҳомийлар ва “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармаси маблағлари ҳисобидан 4 млрд. 312 млн. сўмлик 2 минг 461 та ёрдам кўрсатилди. Натижада, бугунги кунга қадар белгиланган ёрдамлар кўрсатилиб, оилавий шароити яхшиланган 2 минг 774 та оила “Темир дафтар” рўйхатидан чиқарилди, – дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Омонқулов. – Бугун ҳам туман “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан дафтарда турган 91 та оилага жами 48 млн. сўмлик маҳсулотлар етказиб берилди.

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar