Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туризм коллежида Швейцария таълим тизими асосида янги ўқув дастурлари жорий этилади

Зомин туризм коллежида Швейцария таълим тизими асосида янги ўқув дастурлари жорий этилади

30 сентябрь 2022 йил
365
0

Мамлакатимизнинг БААдаги элчихонаси ва Дубайдаги Бош консуллиги ходимларининг «Facetime Management Service» («FMS») компанияси раҳбари, Швейцария бизнес кенгаши аъзоси Надин Патрик Кудин билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

1999 йилдан буён БААда фаолият кўрсатиб келаётган «FMS» вакили билан Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда Швейцария таълим тизими асосида янги ўқув дастурларини жорий этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон дипломатлари ушбу 3 та таълим муассасаси бўйича батафсил маълумот бериш мақсадида алоҳида тақдимот ўтказган.

Надин Патрик Кудин «FMS» компанияси фаолияти ҳақида тўхталиб, у Швейцария таълим тизими лицензиясига эга эканини маълум қилган. 

Швейцария бизнес кенгаши аъзоси жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга бориш истагини билдирган. Унинг айтишича, сафар давомида Тошкент, Жиззах ва Бухоро вилоятларидаги таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Мономарказлар фаолияти билан танишиш режалари бор.

Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувлар битимини 2022 йил 30 ноябрь – 2 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида имзолаши мумкинлиги қайд этилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar