Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин туманидаги инвестиция лойиҳалар бўйича маълумот бериб ўтилди

Зомин туманидаги инвестиция лойиҳалар бўйича маълумот бериб ўтилди

15 сентябрь 2022 йил
187
0

Инвестиция – бу барча давр ва замонларда мамлакат тараққиётининг қон томири ҳисобланган.

Шу мақсадда бугун Зомин тумани ҳокимлигида туманидаги инвестиция лойиҳаларининг бажарилиши бўйича матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманни туман ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосари в.в.б. У.Жониқулов олиб бориб, туман ҳокимлиги ахборот хизмати, “Шарқ тонги” газетаси таҳририяти ва бошқа жамоат ташкилотлари иштрок этди.

 

Дастлаб, анжуманда туман ҳокими ўринбосари томонидан жорий йилнинг бугунги даврига қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат комиссиясининг 2022 йил 10 январдаги йиғилиш баёни қарори билан тасдиқланган “2022 йилда ишга тушириладиган ҳудудий инвестиция лойиҳалари” Дастури асосида биргина 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида қиймати 131 млрд сўмлик 25 та янги инвестиция лойиҳалари амалга оширилганлиги, натижада, 310 та янги иш ўрни яратилганлиги айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, туман ҳокими ўринбосари томонидан 3,2 миллион долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 6 миллион долларлик саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари дунёнинг еттита давлатига экспорт қилинаётганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Анжуман давомида, ОАВ томонидан туман ҳокими ўринбосарига соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, жорий ҳолатлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar