Зоминда “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан таълим муассасаларида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди
Бугун “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан Зомин тумандаги барча таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида хуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳамда йўл харакати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш тўғрисида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жумладан, Нурликент маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 54-сонли умумий ўрта таълим мактабида Зомин тумани ИИБ масъул ходимлари, маҳалла раиси, маҳалладаги ёшлар етакчиси томонидан мактабнинг юқори синф ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбатда масъуллар томонидан мактабдаги «Одоб-ахлоқ қоидалари»га ўқувчилар томонида риоя этилиши лозимлиги, ўқувчилар орасида одоб-ахлоқни бузишлишининг салбий оқибатлари, шунингдек, мунтазам дарс қолдириш, ҳуқуқбузарли, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди.