Зоминда “Зулфия” номидаги Давлат мукофотининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди
Бугун Зомин тумандаги 12-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Зулфия” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтди.
Танловни Зомин тумани ҳокимининг ўринбосари, оилава ва хотин-қизлар бщлими бошлиғи Н.Омонова очиб бериб, ушбу давлат мукофотининг хоти-қизларимиз ўртасидаги аҳамияти, уларнинг ўз истеъдод ва иқтидорларини юзага чиқаришда муҳим омил эканлигини айтиб ўтди.
Ўзининг иқтидори, аъло хулқи ва ташаббускорлиги билан танилган 48 номзодлар танловнинг туман босыичида қуйидаги йўналишлар бўйича беллашди.
– Адабиёт йўналиши;
– Санъат йўналиши;
– Маданият йўналиши;
– Таълим йўналиши;
– Фан йўналиши;
– Спорт йўналиши;
– Жамоатчилик йўналиши.
Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан “Зулфия” номидаги Давлат мукофотини янада ривожлантиришга, унинг қамровни кенгайтиришга доир бир қатор чора-тадбирлар белгилаб ўтилди.
Хусусан, белгиланган ёш чегараси 8 ёшга оширилиб, 14-30 ёш этиб белгиланди. Аввалгидек, ҳудудлар кесимида бир нафар номзод эмас, икки нафардан номзод Республика босқичида тақдирланадиган бўлди. Шунингдек, мукофот лауреатларининг олий таълим муассасаларига кириши бўйича қўшимча имтиёзлар кенгайтирилди. Энди улар кириш имтиҳонларисиз олий таълим муассасаларининг нафақат бакалавриат, балки магистратура босиқичига ҳам давлат гранти асосида киришлари мумкинлиги мустаҳкамлаб қўйилди.