Зоминда депутатлик сўрови натижасида аҳоли ичимлик суви билан таъминланди
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятида “Инсон манфаатлари – ҳамма нарсадан устун” тамойили ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган эзгу ғоя мужассам.
Маҳаллий кенгаш депутатлариинг аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилаётгани, уларнинг дардини эшитиб, яшаш шароитлари билан танишиб, аниқланган муаммолар мутасаддилар билан биргаликда бартараф қилинаётгани натижасида юртимизда юз бераётган ижобий ўзгаришларни фуқаролар шахсий ҳаётида сезмоқда, ўз вакилларига бўлган ишончи ортиб бормоқда.
Жумладан, Зомин тумани Фаровон МФЙ Бирлашган қишлоғи аҳолисининг ичимлик суви муаммоси бўйича қилган мурожаати юзасидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Муҳаммади Эгамназаров туман “Сувоқова” корхонасига депутатлик сўрови юборди.
Сўров асосида Сувоқова конхонаси масъул ходимлари томонидан Бирлашган қишлоғидаги ичимлик суви ҳолати ўрганилди ва 40 та хонадонга етиб бормаган 400 метр тармоқ янгитдан тортилиб, аҳоли тўлиқ ичимлик суви билан таъминланди.