Зоминда хотин-қизлар касаначилик йўналишида ўқитилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 сентябрдаги “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида”ги ва Ҳукуматнинг 2022 йил 14 октябрдаги “Касаначикни ташкил этган тадбиркорлик субъектларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига асосан бир гуруҳ аёллар касаначилик йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқитилди.
Туман Тадбиркор аёллар маркази томонидан ташкил этилган ва жорий йилнинг 20-25 октябр кунлари бўлиб ўтган илк ўқув курслари давомида аёллар бандлик, солиқ, статистика, инвестиция каби йўналишлар бўйича дарсларда иштирок этди.
Касаначиликни ривожлантириш орқали оила бюджети даромадларини ошириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган бундай ўқув курслари натижасида маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар сонини қисқартиришга эришиш мақсад қилинган.