Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зомин тумани Фаровон маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Зомин тумани Фаровон маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

07 ноябрь 2022 йил
454
0

Кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимиз фаровонлигини ошириш, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш, муносиб турмуш имкониятини яратиш мақсадида маҳаллаларда қурилиш-ободонлаштириш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.  

Буни, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 25 октябрь куни “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарор имзоланганлигидан ҳам кўришимиз мумкин.

Зеро, ушбу қарорга асосан республикамизнинг 5284 та маҳалласида ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, оқава сув таъминоти, электр ва газ таъминоти, таълим муассасалари, маданият, спорт ва бошқа объектларни ривожлантириш белгилаб ўтилган.

Зомин тумани маҳаллаларида қарор ижроси доирасидаги ишлар аллақачон бошлаб юборилган.

 

 

Жумладан, ҳозирда Фаровон ҚФЙга қарашли Чолқишлоқ, Қизилой, Бирлашган ва Иттифоқ қишлоқларида аҳолини узлуксиз электр энергия манбаи билан таъминлаш мақсадида 8 та янги трансформатор пункти, 450 та бетон симёғоч ўрнатилиб 15 км.дан ортиқ янги ҳаво тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.   

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar