Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » Зоминда 3 та уч юлдузли меҳмонхоналарнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Зоминда 3 та уч юлдузли меҳмонхоналарнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

18 ноябрь 2022 йил
244
0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сонли фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Зомин туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 254-сонли қарори қабул қилинган.

Куни кеча ушбу қарорлар ижроси дориасида туристик зона ҳудудидаги “Суффа” текислигида “Асакабанк”, “Туронбанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” банкларнинг маблағлари ҳисобидан ҳар бири 120 хона, 240 ўринга мўлжалланган ва ҳар бирининг умумий қурилиш майдони ўртача ҳисобда 7700,0 м2 дан иборат 2 та 4 қаватли, 1 та 5 қаватли 3 та уч юлдузли меҳмонхоналарнинг тантанали очлииш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Маросимда, Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, турли вазирлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари, таниқли санъаткорлар, вилоят ҳамда туман раҳбарлари иштирок этди.

 

 

 

 

Ҳар бирининг лойиҳа сметаси 129 млн бўлган, халқаро бренддаги “WYNDHAM GARDEN”, “Hampton by HILTON” ва “RAMADA encore by WYNDHAM” меҳмонхоналарининг очилиш маросимида мутасаддилар ушбу муассасаларнинг очилиши нафақат, Зомин туманининг, балки, вилоятимиз, республикамизнинг туризм салоҳиятини оширишда катта аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Шунингдек, очилиш маросими давомида, меҳмонлар учун кўргазмали Кўпкари мусобақаси, ҳудуд миллийлигини ўзида акс эттирган таомлар, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar