Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » БУЮК ИМКОН - ЁРҚИН КЕЛАЖАК!

БУЮК ИМКОН - ЁРҚИН КЕЛАЖАК!

01 декабрь 2022 йил
521
0

"Буюк имкон - бу ёрқин келажак" масъулияти чекланган жамияти ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, янги иш ўринларини яратиш,  туман  аҳолисининг  ижтимоий  ҳимояга  муҳтож  қатламларини,  шу  жумладан,  ишсиз аёлларни иш билан таъминлаш, кам  таъминланган  оилаларни  аниқ  йўналтирилган  тарзда  қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий  фаровонлик  даражасини  ошириш, кекса  авлод  вакилларининг  ижтимоий  ҳимоя  қилинишини  таъминлаш, шунингдек, инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саҳоват  тадбирларини изчил  давом  эттириш  мақсадида қатор тадбирлар ўтказиб келмоқда.

 

Асосий  мақсад  вилоятимиз аҳолисига  китоб  ўқишни  тавсия қилган  ҳолда тармоқли маркетинг йўналишидаги ҳамкорликни таклиф  қилиш йўли билан ишсизларни иш  билан  таъминлашда, аҳолининг мавжуд  кам таъминланган қатламларини камбағалликдан  чиқаришда,  даромад  ва  қўшимча  даромад  топишларида, Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг  бажарилишида кўмакчи  бўлишдир. 

 

Кундалик  турмушимиздаги  мавжуд  "камбағал" атамасини  умуман  йўқотишда муҳтарам Президентимизга  камарбаста  бўлиб  “Янги  Ўзбекистон”  тараққиётига  ўзининг  муносиб ҳиссасини  қўшиш ҳамда  "Беш  ташаббус"да  кўзда  тутилган  мақсад  ва  вазифаларга   бефарқ  бўлмаган  ҳолда, бу  ташаббусларнинг  вилоятдаги ҳар  бир  маҳаллаларида  бажарилишини таъминлашда ва хотин-қизларда  етакчилик  кўникмаларини  шакллантиришда  фаол  иштирок этишдир.

 

Шунингдек, тадбиркорлик, аҳолининг бандлигини таъминлаш, китобхонликни тарғиб этишда, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари"га киритилган, ёрдамга муҳтож  аёлларнинг иш билан таъминланишида, уларнинг  ҳаётида ижобий ўзгаришлар бўлишила шу каби хайрли тадбирлар қўл келади.

 

Жамият  ўз фаолиятини тармоқли маркетинг йўналишида олиб боради.  Туманимизда ҳам мазкур йўналишда ишсиз аҳоли қатлами билан  оммавий тақдимот ўтказилди.

 

ЗОМИН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ

АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar