СУВНИ ЭЪЗОЗЛАНГ !
Сув шунчаки бир кимёвий модда –Н2О эмас, балки тирик ва онгли мавжудоддир! Сув коинот билан ахборот алмашади ва унинг бутун инсониятга етказмоқчи бўлган маълумотлари бор. Сувни ҳурматлаш ва улуғлаш керак. Ундан ҳаё қилмоқ зарур негаки сув ҳамма нарсани “кўриб”, “эшитиб” ва “сезиб” туради. Оқар сув бўйида ўтирсангиз, ғам андуҳларингизни сув “оқизиб” кетади. “Тушунгни сувга айт” деган гапда ҳақиқат бор, енгил тортасиз. Сув-табиатдаги энг кучли эритувчидир, томчи сув тошни ҳам тешишини кўпчилик яхши билади. У инсон танасидаги зоҳирий кирлар билан бирга, турли ҳасталиклар, салбий энергия ва ҳатто... гуноҳларни ювиш қадрига эга!
Шундай экан туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчиларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 12-банди “ё” кичик банди, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
19 мартдаги 82-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 56, 58, 59 ва
61-бандларига яъни Қишлоқ хўжалиги сув истеъмолчилари томонидан қишлоқ хўжалигигиа мўлжалланган сув ресурсларидан фойдаланиш давомида сувни исроф қилмасдан (Президентимиз айтганидек “Зовурга сувни ташлаб қўйиш жиноятдир”, экинзорларни кўллатиб суғориш, гидротехник иншоотларни шикастлантириш ёки соз ҳолатда сақламаслик, сувнинг хисобини юритмаслик, махсус рухсатномасиз сув олиш ноқонуний қулоқ очиш, сувдан ноқонуний яъни шартномасиз фойдаланиш) каби ҳолатларни юзага келтирмаслик, юқорида келтирилган қонунбузилиши ҳолатлари юзага келган тақдирда ҳуқуқбузарларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жазо муқаррардир.
“Ўзагроинспекция”нинг Зомин туман бўлими Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сувресурсларидан фойдаланишни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори.
А.Абдуллаев