МУРОЖААТЛАР ДОИМИЙ НАЗОРАТДА
Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими, 1-сектор раҳбарининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Уни туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Омонқулов олиб борди.
Қабулга ташриф буюрганлар асосан имтиёзли кредит олиш, соғлиги борасида малакали тиббий хизматга эҳтиёжмандлик, турар жой таъмири, доимий иш ўринлари билан бандликни таъминлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, кадастр ҳужжатлари, газ, сув ва электр энергиясидан қарздорлик, алимент ундириш каби масалаларда мурожаат қилдилар. Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, тегишли ташкилот ва идора раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирок этишди.
Унда мурожаат қилувчилар томонидан берилган оғзаки ва ёзма аризалар ўрганилиб, тегишли равишда тушунтиришлар берилди, ҳал этилиши зарур бўлган масалалар юзасидан идора ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар тақсимланди. Қайд этиш лозимки, ҳар бир қабул мобайнида келиб тушган ариза ва мурожаатлар синчковлик билан ўрганилади. Ҳеч битта мурожаат эътибордан четда қолмайди. Жамиятдаги, аҳоли ўртасидаги камчилик ва муаммоли вазиятларнинг бартараф этилиши, ижобий натижаларга эришилиши назоратга олинади.
Зомин тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати