Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Ўзингиз ва ўзгалар соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйманг”

“Ўзингиз ва ўзгалар соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйманг”

21 декабрь 2022 йил
180
0

“Ўзингиз ва ўзгалар соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўйманг”

Янги йил ҳар йили ўзгача шукуҳ кириб келади, айниқса бу байрам болажонларнинг бир олам қувонч ва шодликларига сабаб бўлади.   Байрам учун безатилган арча, қорбобо ва қор қиз образлари байрамга ўзгача кўрк ва кафият бағишлайди. Бу вақтда халқимиз орасида “паққилдоқ” деб аталадиган пиротехника бюмларининг ноқонуний савдоси авж олади. Яқинларингиз, жумладан ёш болалар ва кекса ёшдаги кишилар байрам сайилларига чиққан вақтда “паққилдоқ” овози кўнгилни хира қилиб, байрам кайфиятига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Пиротехника бюмларининг ноқонуний савдоси учун қонунда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
1852-моддасида “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” учун маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
2501-моддасида “Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи” учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра “Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади, Ушбу модданинг 2-қисмига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган ҳолларда ҳамда баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг 3-қисмига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ёки одам ўлишига сабаб бўлса беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу модданинг 4-қисмига мувофиқ пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ­ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ­улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш одамлар ўлимига, бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Пиротехника воситаларидан ноқонуний фойдаланиш нафақат инсонлар тинчлиги ва осойишталигини бузиши, балки инсонлар саломатлигига ҳам зарар етказиши мумкин. Будай мисолларни эса кўплаб келтириш мумкин.

Хусусан жиноят ишлари бўйича Зомин туман суди томонидан
2022 йилнинг ўтган даврида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомала қилиш билан боғлиқ 10 нафар шахсга нисбатан 10 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кўриб чиқилган, 10 нафар шахсга 13.740.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган, ҳуқуқбузарлардан ашёвий далил тариқасида олинган жами 44 қути ва 1127 дона пиротехника воситаларини йўқ қилиш белгиланган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жойизки пиротехника воситалари билан ноқонуний муомала қилиш, уларнинг олиш ёки бошқа шахсларга сотиш ортидан ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига зарар етказилишига сабабчи бўлманг.

 

 

                                                                       Ш.Шамшиев

Жиноят ишлари бўйича

Зомин туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar