Telefonlar:
(0372) 392-12-12
(0372) 392-14-92
» » “Коррупция – ҳалокатга бошловчи йўл”

“Коррупция – ҳалокатга бошловчи йўл”

28 февраль 2022 йил
473
0

 

Жамият тараққиётининг, фуқаролар фаровонлигининг,  тинчлик ва осуда ҳаётнинг асосий омиллари қонун устуворлиги, тенг ҳуқуқлилик ва адолат тамойилларига асосланади. Бош қомусимизнинг иккинчи моддасида давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканлиги белгилаб қўйилган. Бироқ шундай иллатлар борки, улар давлат ҳокимяти ва бошқарув органлари ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро ишончни йўққа чиқариб, жамият ва давлат фаолиятини издан чиқаради. Ана шундай қабиҳ иллатлардан бири бу – коррупция иллатидир.

Коррупция атамасига турлича тариф берилади. Жумладан қонунга кўра коррупция - шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш дея таърифланади. Коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонунчиликда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш коррупцион ҳуқуқбузарлик саналади. Коррупция - жамият тараққиётига тўсиқ бўлувчи, унинг иқтисодий негизларни парчаловчи, фаровон ҳаёт ва ёрқин келажакка бўлган ишончни пучга чиқарувчи қабиҳ иллатлардир. Коррупция маънавий тубанликнинг кўринишларидан бири ҳисобланиб, у давлатнинг конструкцион схемаларини емиради ва охир-оқибатда унинг иқтисодий ва ижтимоий таназзулига сабаб бўлади.  Коррупцияга турли соҳаларда, турли кўринишларда намоён бўлиб, турли омиллар сабаб, жумладан маҳаллийчилик, қариндош-уруғчилик, манфаатлар тўқнашуви замирида шаклланади. Коррупцияга қарши курашиш борасида бугунги кунда мақсадли ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда, бу эса ўз самара ва натижасини албатта беради.

Коррупция қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири бу барча соҳаларга ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали улар фаолиятини рақамлаштириш, шу аснода инсон омилини сезиларли даражада қисқартириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятини шаффоф ва очиқ бўлишини таъминлаш зарур.

Коррупцияга қарши курашнинг яна бир муҳим жиҳатларидан бири бу ўсиб келаётган ёш авлодда коррупция ҳолатларига муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш, уларда ватанпарварлик туйғусини, миллий ғурур ва ифтихорни, жамият ва давлат олдидаги масъулликни ошириш, ҳалоллик ва поклик, сабр-қаноат, қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий ва ахлоқий жиҳатдан юксак билимли ва маънан етук инсон бўлиб тарбия топишларида бор куч ва ғайратимизни аямаслигимиз зарур.

 

Жиноят ишлари бўйича

                      Зомин туман судининг раиси

      Ш.Х.Шамшиев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Foydali havolalar